Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.
Кенг кўламли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.
Қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва янги ишбилармонлик ташаббусларини амалга ошириш, Туркия етакчи компанияларининг мамлакатимиздаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Фаол гуманитар алмашинувларни, энг аввало, маданият ва таълим соҳаларида давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Жорий йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Вазирларнинг “Ўзбекистон-Туркия-Озарбайжон” форматидаги мунтазам учрашувлари доирасида самарали мулоқотни кенгайтиришга келишиб олинди.
Олдингиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш мажлисида иштирок этди
Остона шаҳрида 50 га яқин аъзо мамлакатлар ва кузатувчилар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар делегациялари иштирокида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити бошланди.
13.10.2022Кейингиси
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби билан Самарқанд саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди
Бугун Остона шаҳрида ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзига ажратилган қароргоҳда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.
13.10.2022