Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 17 август куни тонгда давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташрифнинг биринчи манзили сифатида барча мусулмонлар учун муқаддас Мадина шаҳри зиёрат қилинади.
Куннинг иккинчи ярмида давлатимиз раҳбари Жидда шаҳрига келади. Бу ерда олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг расмий тадбирлари бўлиб ўтади.
Олдингиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
16.08.2022Кейингиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрининг биринчи манзили - муқаддас Мадина шаҳрига келди.
17.08.2022