Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳридаги инвестиция лойиҳалари ситуацион маркази фаолияти билан танишди.
Бу муассаса бизнес лойиҳаларни шакллантириш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича яхлит тизим сифатида ишлайди. “Ягона дарча” тамойили асосида вазирлик, идора, ҳудуд ва ташкилотлар ўртасида тезкор ҳамкорликни таъминлайди.
Марказда учта - ҳудудий лойиҳа гуруҳи, стратегик ривожлантириш гуруҳи ва тадбиркорларга тезкор ёрдам гуруҳи бор. Шунингдек, Тадбиркорлар кенгаши бўлиб, лойиҳа гуруҳлари билан бирга янги ғоя ва таклифларни муҳокама қилади ҳамда уларга ишбилармонларни жалб этади.
Бундан ташқари, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси мутахассислари ҳудудда имконияти бор лойиҳаларни ишлаб чиқиб, тайёр ҳолда аҳолига таклиф қилади.
Марказга етакчи саноат тармоқларининг вакиллари бириктирилган. Президентимизга Қорақалпоғистонда ушбу тармоқларда режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.
Аввал хабар қилинганидек, Оролбўйи ҳудудини биргаликда ривожлантириш учун вилоят ҳокимликлари ҳам жалб этилган. Улар томонидан Қорақалпоғистоннинг ҳар бир тумани бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Марказда ушбу режалар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Олдингиси
Янги корхона ва бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида иш бошлаган пластик эшик ва ромлар корхонасини бориб кўрди.
25.02.2022Кейингиси
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
25.02.2022