Россия Федерацияси Президенти
Владимир Владимирович Путин
Жаноби Олийларига
Ҳурматли Владимир Владимирович!
Фожиали воқеа – Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида бегуноҳ болалар ва ёши катталар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғу ва ларзага солди.
Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз.
Сизга, қурбон бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этаман ҳамда жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишларини тилайман.
Ушбу мусибатли дамларда Ўзбекистоннинг кўпмиллатли халқи Россия халқи учраган жудоликка қайғудошдир.
Ҳурмат билан,
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Олдингиси
Давлат хизматлари қамрови ва тезкорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди
Президент Шавкат Мирзиёев 10 май куни давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
11.05.2021Кейингиси
Биринчи чоракдаги иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилиниб, устувор вазифалар белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 май куни ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи чоракдаги кўрсаткичлар таҳлили ҳамда жорий йилги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
12.05.2021