Тошкент вилояти фаоллари билан йиғилишда давлатимиз раҳбари «Меҳр» операциясига ҳам тўхталиб ўтди.
- Мана, 156 нафар юртдошимизни Яқин Шарқда уруш бўлаётган жойдан олиб келдик. Хўш, улар нима учун кетган? Аҳволимиз ҳароб бўлгани учун, шароит бўлмагани учун кетган. Лекин у ерда нима бўлди? Хотин-қизларимизни сотишди, бешта бола бешта отадан, 14 ёшли қиз туққан. Шу ҳолат бизга ярашадими?
Уларни Ватанга олиб келиш жуда қийин бўлди. Қанча давлатлар билан гаплашдик. Самолётни у ёққа қўндириш, террористларнинг қўлидан олиб чиқиш осон эмас. Лекин қайтардик - нима бўлгандаям улар бизнинг ватандошимиз. Энди нима қилиш керак? Нуронийлар, жамоатчилик қаёққа қараяпти? Ким буни тушунтиради? Бундай нарсалар ҳаммамизни ўйлантириши, қийнаши керак, - деди Президент.
Кейингиси
Тошкент вилояти учун 784 та инвестиция лойиҳасидан иборат янги дастур шакллантирилган
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди.
03.06.2019