Сенатнинг махсус Ишчи гуруҳи Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик истиқболларини ўрганмоқда

Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлик истиқболларини ҳамда ушбу хамкорликнинг мамлакатимиз миллий манфаатларига таъсирини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш бўйича махсус Ишчи гуруҳи тузилди.  

Мазкур Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга йўллаган Мурожаатномасида қайд этилган топшириқ ва кўсатмалари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган таклифлар ҳамда мазкур масалага оид бошқа материалларни чуқур ўрганади, уларнинг кенг муҳокамасини ташкил қилади ва ўзининг хулосасини тайёрлайди.

Бунда ЕОИИга аъзо давлатлар тажрибаси, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудудий кластерлар, саноат ва савдо зоналарини ташкил этиш, ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириши, эркин савдо режимининг амалиёти каби қатор истиқболли имкониятлар батафсил ва атрофлича тахлилдан ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Ўрганиш жараёни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда республиканинг мутасадди вазирлик ва идоралари билан яқиндан ҳамкорликда ташкил қилинади.

Источник