Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Сергели туманида барпо этилган экопаркни бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбари ўтган йили 21 майда Учтепа туманига ташрифи чоғида Тошкент шаҳри туманларида истироҳат боғлари ташкил этиб, аҳолининг дам олиши учун шароитларни кенгайтириш бўйича топшириқ берган эди.
Шунга мувофиқ, Сергели туманида умумий майдони 10 гектар бўлган «Flowers Garden Park» ташкил этилди. Шундан 5 гектари боғ, 5 гектари гул сотиш марказидир.
Боққа йирик гулли магнолия, фотиния фразери, қора сосна, игна баргли арча, “Кримсон кинг” чинори каби 30 турдаги 6 мингдан зиёд манзарали дарахт ва 20 турдаги 60 мингдан зиёд бута олиб келиб экилган. Аҳолининг кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун ресторан, савдо шохобчалари ташкил этилган.
Туркиянинг “Natural Peyzaj” ширкати билан ҳамкорликда бунёд этилган боғда 200 та иш ўрни яратилган. Малакали агроном ва энтомологлар жалб этилган.
Давлатимиз раҳбари боғда яратилган шароитлар билан танишди, манзарали дарахтлар ва гул дўконларини кўздан кечирди.
Олдингиси
Тошкент шаҳрида кичик туман ташкил этиш таклиф қилинди
Шавкат Мирзиёев 2016 йили сентябрда беш йил давомида Сергели туманида 500 та кўп қаватли уй қурилишини айтганида кўпчилик ҳайрон бўлган эди. Давлатимиз раҳбари 2018 йил декабрда бу борадаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирганди.
30.05.2020