Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Собиробод маҳалласига борди.
Бу ерда 10 мингга яқин аҳоли яшайди. Маҳаллабай тизим натижасида ижтимоий муҳим масалалар ҳал этилмоқда. Кўп қаватли уйларнинг қиёфаси янгиланди, йўлаклари, коммуникация тармоқлари таъмирланди.
Маҳалла ҳудудидан ўтувчи Юқори Қорақамиш канали атрофи илгари қаровсиз, кўримсиз жой эди. Эндиликда ободонлаштирилиб, сўлим хиёбонга айлантирилди. Пиёдалар учун кўприклар, болалар ўйингоҳи ва спорт майдончалари, велосипед йўлаги, фаввора барпо этилди. Ўриндиқлар, шахмат столи, чархпалак ўрнатилди. Дарахтлар экилиб, чимлар ётқизилди. Канал атрофидаги ҳудудда 300 метр узунликдаги ишкомлар ўрнатилиб, узумлар экилди.
Давлатимиз раҳбари ушбу шароитларни кўздан кечирди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.
– Ҳозир маҳалла фаоллари катта бир команда бўлди. Раиснинг ёнида ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, профилактика нозири бор. Бўлгандаям, ойлиги, шароити, ваколати билан бор. Энди шундай муносабатга жавобан масъулият ҳам бўлиши керак. Жамиятдаги ўзгаришларда маҳалла ташаббускор, халққа елкадош бўлиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
Собиробод маҳалласининг ўсиш нуқтаси - тадбиркорлик. Бу ерда ўнлаб субъектлар – ишлаб чиқариш корхоналари, маиший хизмат шохобчалари, хусусий клиникалар, озиқ-овқат дўконлари фаолият кўрсатмоқда. Бундай ишлар бошқа маҳаллаларда ҳам йўлга қўйилган.
Шу ерда Бош вазир ўринбосарлари маҳалла фаоллари олдида Юнусобод туманига қанча инвестиция жалб этилиши, қанча иш ўрни яратилиши бўйича ахборот берди.
Олдингиси
Тошкент архитектура-қурилиш институти соҳа кластерига айланмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди.
10.08.2022Кейингиси
Тошкент ипотека маркази очилди
Давлатимиз раҳбари 10 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ташкил этилган ипотека марказини бориб кўрди.
10.08.2022