Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.
Ташриф дастури жуда тиғиз. Шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган. Сафарнинг иккинчи куни халқ депутатлари, аҳоли вакиллари билан йиғилиш ўтказилиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари белгиланади.
Олдингиси
Ўзбекистон Президенти ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Швеция Қироллиги ташқи ишлар вазири Анн Линде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
14.04.2021