Айтиш жоизки, Томас Челлуччи 36 йилдирки, хусусий ва давлат секторларида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келмоқда. У президентлар Жорж Буш ва Обама даврида АҚШ ҳукуматининг Тижоратлаштириш бўйича биринчи раҳбари бўлиб фао лият юритган. Ҳозир президент Дональд Трамп жамоасига ҳам маслаҳат лар бериб туради.
Томас Челлуччи юқори технологияларга асосланган тадбиркорлик ҳақидаги 25 та китоб ва 211 мақола муаллифидир. Физикавий кимё соҳасида илмий унвонларга эга, 21 та директорлар кенгаши аъзоси, халқаро университетлар профессоридир.
Биз тилга олган мақола да эса у Ўзбекистон ҳақида қуйидаги фикрларни баён этади: “Шу кунларда катта эътиборга тушган дастурларнинг иккинчиси Ўзбекистон билан боғлиқ. Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этган Президент ва ҳукумат ташаббуси билан 2035 йилгача мўлжалланган стратегик режа жадал равишда ишлаб чиқилмоқда. Тасаввуримизча, Ўзбекистон янги вазирлик орқали ўз режасини 2035 йилга қадар бажармоқчи ҳам. Ушбу вазирлик томонидан грант молиялаштиришининг янги механизми ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосида стратегик аҳамиятга эга маҳсулотларни яратиш бўйича танловлар мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда. Бу илмий-тадқиқот гуруҳларига бир йилда бир нечта тадқиқот грантларида қатнашиш имконини беради. Грантга тақдим этиладиган лойиҳалар эндиликда маҳсулотга йўналтирилгани учун мазкур лойиҳани тижоратлаштириш имконияти ошган. Аввалгидек, грант натижаси энди якунланмаган тадқиқотлар битилган бир даста қоғозлардан иборат бўлмайди. Бундан ташқари, вазирлик илм-фан ва саноат интеграцияси бўйича ҳам иш олиб бормоқда.
Муаллиф мақола сўнгида илмий ишланмаларни тижоратлаштириш тадқиқотлар ва инновацияларнинг “оқибати” эмаслигини, балки у пухта режалаштирилган, мунтазам равишда мониторинги олиб бориладиган, аниқ дастурлар натижасида юзага келишини таъкидлайди. Гап бундай дастурларга сарфланаётган пулда эмас, балки мамлакат иқтисодиётига сезиларли фойда келтирадиган дастурларнинг қандай бошқарилиши ва амалга оширилишида, дейди Томас Челлуччи.
Манба: xs.uz