Туркий давлатлар ташкилоти саммити якунида мукофотларни топшириш маросими бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилиш якунларига қисқача тўхталиб, унда жуда муҳим қарор ва келишувларга эришилганини таъкидлади.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шерикликни мустаҳкамлашда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳамда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг алоҳида ҳиссаси борлиги қайд этилди. Шу муносабат билан уларни Туркий дунёнинг олий ордени билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Режеп Таййип Эрдоған ва Гурбангули Бердимуҳамедовга бу мукофотларни Президент Шавкат Мирзиёев топширди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот таъсис этилган. Унинг илк соҳиби туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун буюк адиб ва жамоат арбоби, улуғ гуманист Чингиз Айтматов бўлди.
Бу мукофот Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровга топширилди.
Режеп Таййип Эрдоған, Гурбангули Бердимуҳамедов ва Садир Жапаров мукофотлар учун миннатдорлик билдириб, Самарқанд саммити жуда самарали, халқларимиз учун манфаатли бўлганини таъкидлади.
Олдингиси
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди
11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг “Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик сари” мавзусидаги йиғилиши бўлиб ўтди.
11.11.2022Кейингиси
Шавкат Мирзиёев: Бу ниҳоллар дўстлик ва ўзаро ишонч боғлари бўлиб қад ростлайди
Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида яна бир хайрли ишга қўл урилди – барча иштирокчи мамлакатларда дарахт экиш маросими бўлди.
11.11.2022