Туркий давлатлар етакчилари “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ташриф буюрди.
Бу ерда олий мартабали меҳмонларнинг ташрифи шарафига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан қабул маросими ўтказилди.
Самимий мулоқотда Самарқанд туркий тамаддуннинг қадимий бешикларидан бири бўлгани, бугун халқаро форумлар марказига айланиб бораётгани ёдга олинди.
Туркий миллатларнинг қадим маданияти, умумий анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган концерт дастури намойиш этилди.
Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасидаги асосий тадбирлар эртага, 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Олдингиси
Туркия Президенти: Имом Бухорий номидаги мукофотни олишдан улкан шараф ва ғурур туяман
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.
10.11.2022Кейингиси
Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга келди
Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга келди.
11.11.2022