Президент Шавкат Мирзиёев Туркияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари Туркий Кенгашнинг саккизинчи саммитида иштирок этди, икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Саммитда савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Унинг натижалари бўйича 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.
Янги ном олган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитини келгуси йил Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Олдингиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги нутқи
Муҳтарам Режеп Таййип Эрдоған Жаноби Олийлари! Ҳурматли давлат ва ҳукумат раҳбарлари!
13.11.2021