Давлат статистика қўмитасига кўра, Ўзбекистон «Open Data Inventory 2020/21» (ODIN) - очиқ маълумотлар рейтингида 125 поғонага кўтарилиб, дунёда 44-ўрин, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил мазкур рейтингда Ўзбекистон 169-ўринда қайд этилган эди. Жорий йил ушбу рейтингда 186 мамлакат қатнашган.
«Open Data Inventory» расмий статистика камчиликларини аниқлаш, очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, миллий статистика органлари билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва рағбатлантиришга қаратилган қамров ва очиқликни баҳолайди.
ODIN – очиқ маълумотлар ва расмий статистика ўртасида фаолият олиб борувчи халқаро нотижорат ташкилотдир.
ODINда баҳоланадиган маълумотлар миллий статистика органлари расмий веб-сайтида эълон қилинган ёки МСО веб-сайтидан ҳавола мавжуд бўлган мамлакатнинг бошқа расмий сайтларида эълон қилинган бўлиши керак. Давлатларнинг очиқлик индексини ҳисоблашда ташқи савдо ва божхона соҳасидаги маълумотларнинг очиқлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Кейингиси
Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш масалалари танқидий кўриб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида олий таълим муассасалари...
03.12.2020