Мазур анжуман икки тарихий сана – дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30 йиллиги ва Ўзбекистонда истиқомат қилаётган корейс диаспорасининг 85 йиллигини нишонлашга бағишланди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари, Корея Республикаси Миллий ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ раҳбари Содиқ Сафоев, ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов, “Корея Республикаси – Марказий Осиё” Ҳамкорлик форуми Котибияти ижрочи директори Ли Чжон Гук, Кореянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Санг ва бошқа юқори мартабали вакиллар иштирок этмоқда.
Бугунги тадбир кун тартибидан икки давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масалалари ўрин олган.