Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига келгач, Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев мангу қўним топган Фахр хиёбонига ташриф буюрди.
Ҳайдар Алиевнинг мустақил Озарбайжонни барпо этиш ва мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари беқиёс. Мамлакатнинг жадал ривожланиш даври ва халқаро майдондаги нуфузининг юксалиши айнан унинг исми билан боғлиқ.
Қардош ўзбек халқи билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга доимо алоҳида эътибор қаратган Ҳайдар Алиевни юртимизда яхши билишади. Ўзбекистонда унинг юз йиллик юбилейи кенг нишонланди. Шу муносабат билан почта маркалари босилган, турли маданий-маърифий ва илмий тадбирлар ўтказилган эди.
Тошкентда Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси номидаги кўча, унга бағишланган хиёбон ва ёдгорлик очилган.
Шавкат Мирзиёев буюк давлат ва сиёсат арбоби Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Олдингиси
Ўзбекистон Президенти Бокуга келди
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Боку шаҳрига келди.
22.08.2023Кейингиси
Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикасига давлат ташрифининг биринчи куни Боку шаҳридаги Шаҳидлар хиёбонига ташриф буюрди.
22.08.2023