Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 12 январь куни “Глобал Жануб овози” саммитининг ялпи мажлисида иштирок этади.
Ҳиндистон раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган тадбирда Бангладеш, Вьетнам, Камбоджа, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд ва бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам қатнашади. Жами 120 та мамлакат делегациялари таклиф қилинган.
Ҳиндистоннинг “Катта йигирматалик”даги раислиги доирасида ўтказилаётган саммитнинг мақсади ривожланаётган мамлакатларнинг манфаатларини илгари суриш ва долзарб муаммоларини ҳал этиш йўлида, шу жумладан иқтисодиёт, экология, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, инсон ресурсларини ривожлантириш, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида фикр алмашиш ва аниқ таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
Олдингиси
Тоғ-кон саноатидаги лойиҳалар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
11.01.2023Кейингиси
Ўзбекистон Президенти ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 январь куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди раислигида онлайн шаклда ўтказилган “Глобал Жануб овози” саммити ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
12.01.2023