Ўзбекистон ва Молдова Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Молдова Республикаси Президенти Игорь Додонни қабул қилди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш ҳамда турли тармоқлар учун истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Манба