Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Илҳом Алиевни 60 йиллик юбилейи билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Етакчилар Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.
Савдо-иқтисодий алоқалар ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди: ўзаро савдо кўрсаткичлари барқарор ошиб бормоқда, етакчи корхоналар кооперацияси кенгаймоқда. Шу ойда Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Боку шаҳрида саноат кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди. Икки томонлама маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувлар давом этмоқда.
Давлат раҳбарлари устувор тармоқ ва йўналишларда, шу жумладан машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида амалий ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни жадал илгари суриш муҳим эканини қайд этдилар.
Минтақавий сиёсат ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек самимий ва дўстона муҳитда ўтди.
Олдингиси
Шавкат Мирзиёев ижтимоий муассасалардаги шароитларни кўздан кечирди
Мамлакатимизда «инсон қадри учун» деган тамойил асосида кучли ижтимоий сиёсат олиб борилмоқда. Шу асосида таълим ва тиббий хизмат сифатини ошириш чоралари кўрилмоқда.
23.12.2021Кейингиси
Ахборот технологиялари соҳасидаги режалар тақдимот қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
25.12.2021