Жорий йилнинг 29-31 март кунлари Венгрия Бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Бўлажак олий даражадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Венгрия етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Венгрия ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
Бош вазир Виктор Орбан ташриф дастурига мувофиқ илмий ва тарихий объектлар билан танишади.
Ташриф якунида иқтисодиёт, энергетика, таълим ва кадрлар тайёрлаш, маданият, ҳудудлараро ҳамкорлик, бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳаларида икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
Кейингиси
Ўзбекистон Президенти Туркий кенгашнинг норасмий саммитида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) видеоанжуман шаклида ўтадиган норасмий саммитида иштирок этади.
29.03.2021