Шу йилнинг 4 июлида Бишкек шаҳрида “Қирғизистон ва Ўзбекистон – кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш” мавзусида бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг (СМТИ) директори Элдор Арипов нутқ сўзлади.
Экспертимиз таъкидлаганидек, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли икки томонлама ҳамкорликда мислсиз натижаларга эришди.
Бунга мисол сифатида Элдор Орипов Марказий Осиёнинг бирон-бир давлати билан ўзаро алоқаларда кузатилмаган ҳолатни– Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида 20 тадан ортиқ ўтказиш пунктлари ташкил қилинганини қайд этди.
Бунинг натижасида, 2022 йилда ўзаро қатновларнинг рекорд кўрсаткичи – 12,4 млн. киши ўтгани кузатилган. Бу эса 2016 йилдаги кўрсаткичдан ўн баравар кўп.
Бундан ташқари, 2023 йилнинг сентябридан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳар икки мамлакат чегарасидан хорижга чиқиш паспортсиз, ID-картани кўрсатган ҳолда ўтишга рухсат берилди, айни пайтда юклар транзитига бор-йўғи 8 дақиқа вақт сарфланади.
Элдор Орипов айтганидек, “бу мамлакатларимиз эришган катта ютуқ ва ноёб тажрибдир”.
“Дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун бу зиддиятларга тўла вазиятдан ишончли шериклик ва ҳамкорлик даражасига кўтарилган улкан йўлга мисол бўлади”, - деб таъкидлади СМТИ вакили.
Ўз сўзида давом этар экан. эксперт шуни таъкидладики, Қирғизистон ҳам, Ўзбекистон ҳам бугунги кунда бундай ҳамкорликдан амалий фойда кўрмоқда.
Бу мамлакатларимизнинг бир-бирининг бизнеси учун очиқлигида ифодаланади. Хусусан, 2016 йилдан буён Ўзбекистонда Қирғизистон капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 8 баравар - 50 тадан 370 тагача кўпайди. Бундан ташқари, фақат 2022 йилга қиёсланганда Қирғизистоннинг Ўзбекистонга киритган сармоялари ҳажми 5 бараварга - ўтган йили деярли 11 миллиондан 50 миллиондан кўпроқ миқдорга ошган.
Таъкидланганидек, инвестицияларнинг салмоқли қисми умумий бозоримизни тўлдирадиган, истеъмол нархларига ижобий таъсир кўрсатадиган, қолаверса, учинчи давлатларга экспорт қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилмоқда.
“Мамлакатларимиз иқтисодиётининг рақобатбардош устунлиги ва бир-бирини тўлдира олиш имкониятидан фойдаланиб, савдо-иқтисодий ҳамкорликка кучли туртки беришга эришилди”, деди СМТИ директори. Унинг сўзларига кўра, “2023-йил якунига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми бир миллиард долларга яқинлашди, ва бу 2016 йилга нисбатан қарийб 6 баробар кўп”.
Элдор Ариповнинг сўзларига кўра, бундай натижаларга икки давлат ўртасидаги алоқалар тизимли ва мунтазам характер касб этгани, ҳукуматлараро, парламентлараро, идоралараро ва минтақалараро даражаларда ўзаро ҳамкорликни қамраб олгани туфайли эришиш мумкин бўлди.
Ўзаро иқтисодий ҳамкорликнинг янги институционал механизмлари ва шакллари яратилди.
Шу билан бирга, икки давлатнинг умумминтақавий аҳамиятга эга транспорт ва энергетика соҳаларидаги лойиҳаларини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлиги стратегик аҳамиятга эга бўлмоқда.
Ушбу нуқтаи назардан, Элдор Орипов, айниқса, июнь ойида имзоланган “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши тўғрисидаги шартнома, шунингдек, Қамбарота ГЭС-1 қурилишида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимнинг тарихий аҳамиятига тўхталди.
Эксперт шунга ишонч билдирдики, “ушбу шартномалар минтақамизнинг транспорт ва энергетик ландшафтини тубдан ўзгартиришга йўналтирилган”.
Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини ривожлантиришнинг истиқболлари ҳақида фикр юритар экан, СМТИ директори қуйидаги йўналишларда икки томонлама ҳамкорликнинг фойдаланилмаган салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидлади:
1) сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш; 2) савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш; 3) транспорт-логистик ўзаро боғлиқлик соҳасида коорерацияни кучайтириш; 4) сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик; 5) “яшил” ривожланишга ва рақамлаштиришга ўтиш соҳасидаги ҳамкорлик”; 6) фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорлик; 7) маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш.
«Ушбу йўналишларни биргаликда ривожлантириш орқали биз кўп қиррали ҳамкорлигимизнинг барча жиҳатларини ишга солишимиз мумкин бўлади”, - деди сўзининг якунида Элдор Орипов.
Конференция етакчи таҳлилий марказлар раҳбарлари ва экспертларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистонга иш сафари доирасида бўлиб ўтди.
Бишкекда, шунингдек, СМТИ директори ва Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Мурат Иманқулов ўртасида учрашув, шунингдек, делегация аъзоларининг икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликка жалб қилинган Қирғизистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Шу билан бирга, Қирғизистон экспертлар ҳамжамияти билан алоҳида учрашув бўлиб ўтди, унда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий стратегик ташаббуслар институти (МСТИ) томонидан ташкил этилган конференцияда икки мамлакат вазирлик ва идоралари, эксперт-таҳлилий ва илмий-академик доиралари раҳбарияти ва вакиллари иштирок этди.
Қирғизистон томонидан Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги, Иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги, Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги, «Қирғиз Темир Жолу» миллий компанияси, Юк ташувчилар ва логистлар уюшмаси, Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси, Сув муаммолари ва гидроэнергетика институти, Давлат ва ҳуқуқ институти, Миллий Фанлар академиясининг Тарих, археология ва этнология институти раҳбарлари ва экспертлари иштирок этди.
Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Макроиқтисодий ва минтақавий тадқиқотлар институти, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Марказий Осиё халқаро институти, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти раҳбарлари иштирок этди.