Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги шакллантирилган Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасида юртимизда ўтган уч йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар чуқур таҳлил қилиниб, жорий ва келгуси йилларга мўлжалланган муҳим йўналишлар ва долзарб вазифалар белгилаб берилди.
Давлат раҳбари ўз Мурожаатномасида барча соҳаларда бўлгани каби, сўз эркинлигига, ОАВ, журналист ва блоггерларнинг эркин фаолият юритишига муҳим масала сифатида эътибор қаратиб, мамлакатимизда бу борадаги олиб борилаётган сиёсат, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор таъкидлади.
Мамлакат Президентининг “Мен профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман” - деган сўзлари, Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини чинакам “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтариш борасидаги улкан ислоҳотлар бундан кейин ҳам давом этишидан ҳамда бу муҳим масала доимо Давлат раҳбарининг диққат марказида бўлишидан дарак беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти
бўлим бошлиғи Т.Зикиров
Олдингиси
Б.Сотиболдиев: Ўзбекистон хавфсизлигини таъминлашда амалий ёндашув
Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзининг Парламентга мурожаатномасида, жаҳонда шиддат билан ўзгараётган нотинч ва мураккаб вазият, турли можаролар Ватанимиз хавфсизлигини...
25.01.2020