Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қўшни республикаларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан доимий ҳамкорликда ишлаб, сув хўжалиги соҳасидаги муносабатларда юзага келаётган масалаларнинг ечимини биргаликда топиш учун мунтазам равишда учрашувлар, мулоқотлар уюштириб келади. Навбатдаги ана шундай учрашув жорий йилнинг 2–3 июль кунлари, Тошкент шаҳрида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири М.Мирзагалиев бошчилигидаги делегация билан ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сув хўжалиги муносабатлари соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича “Йўл харитаси”нинг лойиҳаси муҳокама қилинди. Аввалги учрашувларда билдирилган таклиф ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатнинг ҳар бир банди қайтадан кўриб чиқилди.
“Йўл харитаси” Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев ва Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири М.Мирзагалиев томонидан имзоланди.
Айтиш жоизки, 2020 йил 1 июль куни Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонларининг “Баҳри Точик” сув омборини июль-август ойларида ишлатиш режимини келишиш тўғрисида ишчи йиғилиши ўтказилиб, баённома имзоланган эди. Тошкентдаги учрашув чоғида ушбу баённомада белгиланган мажбуриятларни тўлиқ бажаришга келишиб олинди.
Айни пайтда Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича Битим лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Учрашув чоғида томонлар уни такомиллаштириш юзасидан яна қўшимча муҳокамалар ўтказишга келишиб олдилар.
Дўстона, ишчан ва конструктив руҳда ўтган учрашув якуни бўйича тегишли баённома имзоланди.
Мазкур учрашув икки давлат ўртасидаги сув хўжалиги муносабатларини ривожлантиришда ўз самарасини беради.
Олдингиси
ОТБ Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасига 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни бир овоздан маъқуллади
Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун Осиё Тараққиёт Банки томонидан Ўзбекистон Республикасига 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича тегишли битмларга имзо чекиш жараёни бўлиб ўтди.
09.07.2020Кейингиси
Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ҳукуматларининг инвестиция ва инфратузилмавий ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёноти
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати 2020 йил 29 июнь – 1 июль кунлари Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Адам Бойлер ва АҚШнинг Афғонистонда миллий ярашув жараёни бўйича махсус вакили Залмай Халилзадни Ўзбекистонда мамнуният билан кутиб олди.
09.07.2020