АҚШ делегацияси Ўзбекистонга келади

Жорий йил 29 июнь – 1 июль кунлари АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ва АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (ДФС) бош ижрочи директори Адам Бойлер Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар, Инвестициялар ва ташқи савдо, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликларида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Бўлажак учрашувлар давомида Афғонистондаги тинчлик музокаралари жараёнини қўллаб-қувватлаш масалалари, ДФС маблағларини Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинади.

АҚШ делегацияси 30 июнда видеоконференсалоқа орқали бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – АҚШ» («С5+1») шаклидаги вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.

Манба