Ўзбекистон Бош вазири Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Қирғизистон билан ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамлашда илгари эришилган барча келишувларни изчил амалга ошириш муҳим эканини қайд этди.

Мамлакатимиз Бош вазирининг матбуот хизматига кўра, учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда пандемиянинг икки томонлама алоқаларга салбий оқибатларини бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба