Регистон майдонидан UNWTO Европа минтақавий комиссиси йиғилишининг 65-сессиясига старт берилди

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Европа минтақавий комиссисининг 65-йиғилишига Самарқанд мезбонлик қилмоқда. Тадбирни Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди.  

UNWTO Европа минтақавий комиссиси йиғилиши 65-сессиясининг асосий мавзуси пандемиянинг туризмга таъсири ва унинг оқибатларидан тикланиш масаласига қаратилди.

Тадбир Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов ҳамда минтақавий комиссия раиси – Греция Туризм вазири Гарри Теохарис нутқлари билан очилди.

“Президент Шавкат Мирзиёвнинг ташаббуси билан сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган туб ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон иқтисодиётининг барча соҳалари, жумладан туризм саноати олдида мисли кўрилмаган имкониятлар очилди”, - деди Азиз Абдуҳакимов ва иштирокчиларни Ўзбекистонда пандемия даврида соҳани ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар билан таништирди.

Шу ўринда у давлат раҳбарининг 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига тўхталиб ўтди. 

Манба