Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида телеконфренцалоқа орқали Россия Федерацияси Ҳукумат Раиси ўринбосари А.Оверчук билан Ўзбекистон-Россия ўртасидаги савдо, инвестиция, саноат кооперацияси ва логистка соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сўнги уч йил давомида кўрсаткичлари кескин ўсиб бораётган стратегик ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини юқори баҳоладилар. Шу билан бирга, инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳакморликни янада кенгайтириш учун фойдаланилмаган улкан имкониятлар мавжудлиги, шунингдек ушбу имкониятларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифларни биргаликда ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Таъкидланганидек, нефт-кимё, тоғ-кончилик, энергетика, қурилиш материаллари ва мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳаларидаги йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилиш жараёнида турибди.
Янги қатъий келишувлар рўйхатини шакиллантириш мақсадида инвестиция ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликни янги йўналишларини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди – қўшма савдо ва логистика компаниялари ва мева-сабзавотларни улгуржи-тарқатиш марказларини ташкил қилиш, қишлоқ хўжалиги кластерлари ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари алоҳида кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, савдо шериклик соҳасидаги аниқ таклифлар, хусусан, икки мамлакат бозорларида талаб катта бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш кўлами ва ҳажмини кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди.
Томонлар, шунингдек, жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган қўшма конгресс-кўргазма тадбирларини – Минтақалараро бизнес-форум, Таълим ва Медиа форумларига тайёргарлик кўриш бўйича икки мамлакатнинг тегишли ташкилотлари саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга келишиб олдилар.
Муҳокама якунлари бўйича ўзаро манфаатли натижаларга эришиш учун таъкидлаб ўтилган йўналишларда ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.