Тиббий жиҳозлар ортилган юк самолёти Туркиядан Тошкентга етиб келди

Тиббий жиҳозлар ортилган юк самолёти Туркиядан Тошкентга етиб келди

Туркия ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида имзоланган тиббий жиҳозларни беғараз топшириш битими доирасида Covid-19 эпидемиясига қарши курашда ишлатиладиган ҳимояловчи тиббиёт материалларидан иборат ёрдам Тошкентга етиб келди.

50 000 дона N-95 ниқоб, 200 000 жарроҳлик ниқоби, 40 000 дона комбинезон, 5 000 дона юзни тўлиқ тўсувчи ниқоб ва Covid-19 ни даволашда қўлланиладиган дори воситаларидан иборат қарийб 12.5 тонна инсонпарварлик ёрдами Қурбон ҳайитнинг илк куни тонгга яқин етиб келди.

Юкларни қабул қилиб олган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари мураккаб вақтда доимо ёрдамларини аямаган турк халқига миннатдорлик билдиришди.

Манба