Ўзбекистондаги хорижий дипломатлар ўзбек халқига Ватанимиз Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан самимий табрик ва тилаклар йўлламоқда.
Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним ўзи ва Хитой элчихонаси ходимлари номидан Ўзбекистон халқига видеотабрик шаклида мурожаат қилди. У давлатимиз тараққиётида изчил тараққиётга эришишга ҳисса қўшадиган ислоҳотлар сиёсати муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади.
Хитой дипломати мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама ҳамкорлик ҳар томонлама изчил мустаҳкамланиб, кенгайиб бораётганини таъкидлади. Ҳамкорлик бундан кейин ҳам янги амалий маъно билан бойиб боришига ишонч билдирди ва Ўзбекистонга тинчлик, тараққиёт, халқимизга бахт ва фаровонлик тилади.