Ахборот хавфсизлиги – ШҲТ фаолиятидаги энг эътиборли ва муҳим йўналишлардан бири

Тошкентда ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми уч қисмдан иборат сессия йиғилишлари форматида давом этмоқда.

“Ахборотдан фойдаланиш кўламини кенгайтириш – замонавий жамиятни ривожлантиришнинг муҳим омили” мавзусига оид тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санат Кушкумбаев маъруза қилди.

Институт вакили халқаро ахборот хавфсизлиги мавзуси ШҲТ кун тартибига 15 йил аввал киритилгани ва бугунги кунда у ташкилотнинг энг муҳим фаолият йўналишларидан бири ҳисобланишини қайд этди.

– Юксак технологиялар ва рақамли тенгсизлик шароитида ташкилотга аъзо давлатлар замон билан ҳамнафас бўлиши ва медиа маконини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиши ўта долзарб масала, – деди С.Кушкумбаев.

Шу боис ШҲТ доирасида ахборот технологиялар соҳасини янада ривожлантириш лозимлиги таъкидланди. Хусусан, бу ҳолатда аъзо мамлакатлар ахборот таҳлил марказлари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мунтазам равишда очиқ сессиялар ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Манба