Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ТДТ Самарқанд саммити якунига бағишланган халқаро конференцияда давомида Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази бош директорининг ўринбосари Алпер Актас ТДТнинг Самарқанд саммити ҳақида фикр билдирди.
Туркиялик экспертнинг фикрича, Ўзбекистон раислигида ушбу Ташкилотда туб ўзгаришлар рўй бермоқда. Қардошлик умумий тил ва маданий алоқалар асосида нафақат маданий-гуманитар, балки иқтисодий ҳамкорликнинг кенг дастури шакллантирилмоқда.
Мутахассис таъкидлаганидек, бу борада Тошкентда туркий давлатларнинг транспорт соҳасида ўзаро алоқадорлигини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибори алоҳида аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, Алпер Актаснинг сўзларига кўра, ТДТнинг транспорт-транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш учун Ўрта коридор деб номланган Транс-Каспий халқаро транспорт йўналиши имкониятларини кенгайтириш бўйича туркий давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш зарур.
“Ушбу халқаро транспорт йўналиши инфратузилмасини модернизация қилиш ТДТнинг барча давлатлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришга ёрдам беради”, — дейди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Марказий Осиё халқаро институти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия ва Венгриянинг етакчи таҳлилий марказлари мутахассислари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти котибиятининг 20 дан ортиқ вакили иштирок этди.
Қатнашчилар Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммитининг якуни, аҳамияти, анжуманда Президентимиз томонидан билдирилган муҳим ташаббусларни муҳокама қилишди.
Кейингиси
Гисмат Гoзалов: Самарқанд саммити туркий давлатларнинг янада чуқур интеграциялашув жараёнини бошлаб берди
ТДТ Самарқанд саммити якунларига бағишланган онлайн конференция иштирокчиларига мурожаат қилар экан, ТДТ Бош котиби ўринбосари Гисмат Гўзалов туркий цивилизация пойтахти Самарқандда ўтказилган саммит ушбу уюшманинг ўзгаришидаги тарихий бурилиш нуқталаридан бирига айланганини таъкидлади.
22.11.2022