Амирхон Муттақий: Афғонистондаги хавфсизлик Марказий Осиё тинчлиги ва хавфсизлиги гарови

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда ушбу мамлакатнинг Муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий сўзга чиқиб, мутасаддиларнинг асосий эътибори давлатни иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё тараққиёти марказига айлантиришга қаратилганини таъкидлади.

Муттақийнинг фикрича, Афғонистондаги хавфсизлик Марказий Осиё минтақасидаги тинчлик ва хавфсизлик гаровидир. Муваққат ҳукуматнинг келгусидаги мақсади барча давлатлар билан ўзаро ҳурмат асосида дипломатик муносабат ўрнатиш.

Айни пайт анжуман дастурига мувофиқ, хорижий тузилмалар вакиллари тақдимотлари намойиш қилинмоқда.

Манба