«Марказий Осиё конструктив йўналишда ривожланмоқда» — Эрик Руденшольд

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Марказий Осиё бўйича собиқ директори ва Caspian Policy Center катта илмий ходими Эрик Руденшольд Тошкентда ўтказилган “Янги Марказий Осиё: глобал трансформация давридаги чақириқлар ва имкониятлар” конференциясида, 90-йилларда Марказий Осиёда ҳамкорлик сус бўлганини, бугунги кунда эса ушбу мамлакатлар ўртасидаги алоқалар юқори даражада эканини таъкидлаган.

Америкалик экспертнинг айтишича, бугунги кунда Марказий Осиё халқаро муносабатларда ягона субъект сифатида юксалмоқда ва минтақа яқинлашув ва боғлиқлик жараёнларида «портловчи ўсиш»ни бошдан кечирмоқда. У уч йил олдин буларнинг барчаси имконсиздек туюлишини қайд этган.

«Бугун минтақада стратегик ривожланишнинг жамоавий руҳи мавжуд бўлиб, барқарор ҳамкорлик механизми шаклланган. Марказий Осиё конструктив йўналишда ривожланмоқда ва бу бизни жуда ҳайратга солмоқда», – деган Руденшольд.

Шу билан бирга, у минтақанинг келгуси ривожланишида Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини ҳам айтиб ўтган.

Манба