Риккардо Манара: Италия ва Ўзбекистон доим бир-бирига яқин дўст бўлган

Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Италия: ҳамкорликнинг янги уфқи” мавзусидаги анжуманда иштирок этган Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ Фавқулодда ва мухтор элчиси, Осиё, Африка ва Ўрта ер денгизи институти (ISMAA) ходими Риккардо Манара Ўзбекистон ва Италия давлатлари ҳамма вақт қалин дўстлик муносабатини сақлаб келганини алоҳида таъкидлади.

Эксперт таъкидлаганидек, давлатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқот фаол ривожланишда давом этмоқда. Шу ҳақда гапириб, дипломат яқинда кетма-кет амалга оширилган олий даражадаги ташрифларни юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва Италия Президентларининг самарали мулоқоти кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга кучли туртки бераётгани қайд этилди.

Манара маданий соҳадаги ҳамкорлик ҳолатига ҳам тўхталди:

– Италия маданий меросни сақлаш бўйича бой тажрибага эга бўлиб, бу борадаги билими билан ўртоқлашиши мумкин.

Манба