Маркус Потцель: “Тошкент конференцияси терроризмга қарши курашда кучларни бирлаштириш муҳимлигини эслатди”

“Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида юқори даражадаги халқаро конференция давом этмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Афғонистон бўйича вакили Маркус Потцель халқаро анжумандаги нутқида тинчлик, инсон ҳуқуқи ва умумбашарий тараққиёт каби қадриятлар аҳамияти ҳақида фикр билдираркан, бугунги конференция Афғонистонда хавфсизлик ва иқтисодий-ижтимоий йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини ҳам таъкидлади.

– Ҳеч ким уруш қайта бошланиши ва Афғонистон яккаланию қолишини истамайди. Минтақа давлатлари, халқаро ташкилотлар, йирик донорлар, шунингдек, Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматини бирлаштирган форум илк бор Тошкентда бўлиб ўтмоқда, – деди Маркус Потцель. – Халқаро ҳамжамиятнинг асосий мақсади Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга кўмаклашиш. Бу нафақат афғонлар, балки минтақа ва бутун дунё манфаатига бирдек мос келади. Умуман, Афғонистон масаласига бағишланган форум ўтказилишининг ўзи катта муваффақият.

Манба