Мартон КРАСНАЙ: Самарқанд декларацияси халқаро муносабатлар тизимини уйғунлаштиришда янги тарихий даврга йўл очди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги Корвинус университети Марказий Осиёни ўрганиш маркази илмий директори Мартон Краснай Тошкентда бўлиб ўтаётган “ШҲТ Самарқанд саммити: минтақавий ва халқаро хавфсизлик, барқарор ривожланишга қўшилган ҳисса” мавзусидаги халқаро конференцияда онлайн сўзга чиқиб шу мазмунда фикр билдирди.Ушбу таниқли эксперт, Самарқанд декларацияси аҳамиятига алоҳида тўхталиб, мазкур ҳужжат умумий муаммоларни биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ёрдамида ҳал этишга асосланган глобал халқаро муносабатлар тизимини уйғунлаштирган ҳолда, замонавий талабларга мос тарзда трансформациялаш жараёнида янги тарихий босқични бошлаб беришини таъкидлади. Унинг фикрича, декларацияда кўп қутбли дунёда энг адолатли ва самарали халқаро ҳамкорлик негизини яратишга йўналтирилган тамойиллар жамланмаси тасдиқланган.Венгриялик мутахассис маърузаси якунида яна бир бор Самарқанд декларациясига мурожаат қилиб, ушбу ҳужжатни охирги ўн йилликлар мобайнида тўпланиб қолган, айниқса, сўнгги йилларда янада мураккаблашиб, ўта долзарблик касб этган жиддий муаммоларни жипсликда ҳал қилиш йўлида муҳим қадам, деб атади. Зеро, барқарорлик, хавфсизлик, одил бошқарув, инклюзив ва ҳисобдор ҳукумат, инсон ҳуқуқини ҳурмат қилиш, иқтисодий ислоҳотлар, коррупцияга қарши кураш, камбағалликни қисқартириш ва низоларни бартараф этиш ҳамон жуда долзарб масалалар бўлиб қолмоқда. Қолаверса, эксперт урғу берганидек, инсоният олдида иқлим ўзгариши оқибатида юзага келаётган экзистенциал хавф ортидан айни чақириқ ва хатарлар муаммони баттар мураккаблаштириб, кун тартибига кечиктириб бўлмайдиган вазифа сифатида қўймоқда.

Манба