- Самарқанд саммити ҳозирги мураккаб геосиёсий шароитда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг интеграциялашуви жараёнига янги суръат бағишлади.
ТДТ бугунги кунга келиб Марказий Осиёда ўзига хос сиёсий аҳамият касб этиши баробарида ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатни янада мустаҳкамлайдиган минтақавий тузилмага ҳам айланди.
Табиийки, жамоанинг бундай тарихий қисқа вақт ичида нуфузли халқаро тузилмага айланиши мантиқий ва тарихий асосларга эга.
Биринчидан ТДТ сиёсий ёки ҳарбий уюшма эмас, фақат ҳаёт ва иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги шерикликка асосланган фаровонлик ва ривожланиш платформасидир.
Иккинчидан географик майдони Туркий давлатлар ташкилотининг савдо-транзит имкониятидан самарали фойдаланиш имконини беради. Ҳамкорлик кенгайиши истеъмолчи давлатларга углеводород ресурсларини тез ва тежамли ташишга ёрдам бермоқда.
Аксарият мутахассислар кенг маконда жойлашган, ўзига хос, турлича ташқи сиёсий йўналишга, иқтисодий стратегияга эга мамлакатлар бир ташкилот доирасида бирлашганини улкан муваффақият, деб атайдилар. Зеро, улкан Евроосиё маконида Шимолдан Жанубга ва Шарқдан Ғарбга асосий йўналишлар Марказий Осиё, Жанубий Кавказ мамлакатлари ва Туркия орқали ўтади.
Шунингдек, “Туркий дунё нигоҳи-2040” концепцияси муллифлари “барча мамлакатлар фаровонлиги” ва “умуминсоний қадриятларни тарқатиш”га тенг даражада хизмат қилувчи халқаро тизим яратишга чақирадилар.
Олдингиси
Гисмат Гoзалов: Самарқанд саммити туркий давлатларнинг янада чуқур интеграциялашув жараёнини бошлаб берди
ТДТ Самарқанд саммити якунларига бағишланган онлайн конференция иштирокчиларига мурожаат қилар экан, ТДТ Бош котиби ўринбосари Гисмат Гўзалов туркий цивилизация пойтахти Самарқандда ўтказилган саммит ушбу уюшманинг ўзгаришидаги тарихий бурилиш нуқталаридан бирига айланганини таъкидлади.
22.11.2022