Марказий Осиё мамлакатлари кооперация салоҳиятини ривожлантириш учун минтақа хавфсизлигига максимал эътибор қаратиши керак

Қирғизистоннинг Стратегик таҳлил ва прогнозлаш институти директори Аман Салиев Тошкентда бўлиб ўтган “Янги Марказий Осиё: глобал трансформация давридаги чақириқлар ва имкониятлар” конференциясида шундай фикр билдирган.

Унинг сўзига кўра, Марказий Осиё минтақаси логистика йўналишлари ва йирик глобал иқтисодий лойиҳаларнинг ажралмас қисмига айланмоқда.

Аман Салиев Марказий Осиё хавфсизлигини таъминлаш нафақат ушбу минтақа учун, балки иқтисодий марказлар ва ҳамкорлар учун ҳам асосий устувор йўналишга айланаётганини, улар Марказий Осиё орқали йирик иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлаган.

«Биз зиддиятли ғоялар даврини якунлаб, барча тарафлар ўртасидаги кескин қарашларни истисно қилувчи янги ҳамкорлик форматига ўтишни таъминлашимиз керак», - деган Стратегик таҳлил ва прогнозлаш институти директори.

Манба