Тило КЛИННЕР: Сиёсий нотинчлик ҳукм сураётган бир паллада Ўзбекистон қатъий кураш олиб боряпти

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Марказий Осиё халқаро институти ва Германия жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзбекистон – Германия: ҳамкорликнинг янги уфқлари” конференциясида халқаро тузилма вакиллари чиқиш қилмоқда.

Жумладан, ЎзА мухбири анжуман очилишида нутқ сўзлаган Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер фикрларини ёзиб олди.

Эксперт бугунги кунда бутун дунё жиддий геостратегик ва сиёсий муаммоларга дуч келаётганини, Ўзбекистон эса бу борада “қатъий кураш олиб бораётганини” таъкидлади.

– Сўнгги йилларда мамлакатингиз янги замонга ўта бошлади. Ўзбекистон жамият ҳаётининг барча жабҳаларида муҳим ўзгаришлар, сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар остонасида.

Ансамбль, миллий ўйинларимиз, кўргазмалар, умуман, маданий тадбирлар алоқаларимизни ривож топишига хизмат қилмоқда. Икки томонлама иқтисодий, маданий-гуманитар муносабатларга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам қувонарлидир. Яъни, ҳамкорлик фақат иқтисодиёт билан чекланмаган, фан ва маданият соҳаси ҳам жадал тараққий этаётганидан мамнунмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзбекистонлик талабалар ва мактаб ўқувчилари немис тилини ўрганишга қизиқиши катта эканини маълум қиламан. Шу боис Германия бу борада ишни кучайтирди. Немис тилини ўрганувчилар сонини кўпайтириш мақсадида бор имкониятни сафарбар қилишга тайёрмиз.

Сўзим якунида барча режалаштирилган лойиҳалар муваффақиятли амалга ошишига тилакдошман. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи ҳақидаги хабардан бошимиз осмонга етди. Стратегик шериклигимиз янги босқичга кўтарилишига ишонамиз.

Манба