Жаноб Халид Таймур Акрам – Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази ижроя директори (CGSS), Исломобод, Покистон

Ҳар томонлама муносабатларни ривожлантириш — барқарорлик гаровидир

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш Ўзбекистон ва Покистон давлатларининг ташқи сиёсатида энг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Савдо ҳажмини ошириш, диниий экстремизмнинг олдини олиш ва наркотик моддарнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш орқали Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш тарофдоридир. Терроризм хавф-хатарлари сезиларли даражада камайди. Айни вақтда, минтақа ва ундан ташқарида барқарорликни сақлаш учун жиддий саъй-ҳаракатлар зарур.

Афғонистон билан чегарадош мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг доимий саъй-ҳаракатлари муҳим ўзгаришларга олиб келди. Натижада илгари зиддиятда бўлган қўшни давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликка асосланган янги сиёсий муҳит пайдо бўлди.

Бундан ташқари, Афғонистонда барқарор тинчликни таъминлаш учун Ўзбекистон ушбу жараёндаги барча манфаатдор томонлар билан муносабатларни ривожлантирмоқда.

Ўзбекистон раҳбарияти афғон ҳукумати ва қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни, минтақалараро савдо ҳамда тинчликни сақлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни тобора ривожлантирмоқда.

Умуман олганда, мазкур йирик халқаро тадбир нафақат Афғонистоннинг бошқа давлатлар билан алоқалари кенгайишига, балки Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақаси давлатларининг турли соҳаларда ҳамкорлиги ривожланиши учун хизмат қилади.

Манба