Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги СМТИда Глобал қамров институтининг (ГҚИ) фахрий президенти К.Сайп раҳбарлигидаги америкалик экспертлар делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, диний соҳадаги қатор масалалар муҳокама қилинди.
Америкалик экспертлар мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришлар нафақат Ўзбекистон учун, балки Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳам муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашув доирасида СМТИ, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Глобал қамров институти (АҚШ) ўртасида имзоланиши кўзда тутилган Англашув меморандуми амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Унда экспертлар даражасида тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш учун биргаликдаги "Йўл харитаси"ни тузиш таклиф этилди.
Суҳбат чоғида томонлар тадқиқот марказлари экспертлари ўртасида учрашувлар кўламини кенгайтиришга келишиб олишди.