Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси П.Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат мобайнида мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, Ўзбекистон-Америка муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
П.Спратлен Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда амалга ошираётган ислоҳотларини ва прагматик, фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Икки давлат муносабатларига оид масалаларга тўхталар экан, дипломат АҚШнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашдан, унинг иқтисодиётини, ишбилармонлик муҳитини ва халқаро обрўйини яхшилашдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Америка элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистон иқтисодиётини ривожлантириш ва унинг инфратузилмаларини тиклашга қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.