Жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида 2019 йил – «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Институт раҳбарияти ва ходимлари Давлат дастури лойиҳаси ҳамда унинг алоҳида бандлари юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза алмашишди.
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти Давлат дастурининг масъул ижрочилари қаторидан ўрин олган бандларига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидландики, бундай бандлар асосан Дастурнинг «Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар»да белгиланган.
Давра суҳбатида билдирилган фикр мулоҳазалардан келиб чиқиб, иштирокчилар Давлат дастурининг алоҳида бандларини амалга ошириш механизмлари бўйича таклиф, изоҳлар ва қўшимчалар киритишди.