Европа Иттифоқи Ўзбекистонга таълим ёрдамини кучайтиради

 

Жорий йилнинг 16 июль куни «Европа иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда инсон ўлчови: ёшлар, алмашинув ва яхши ҳаёт» мавзусида эксперт видео анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети экспертларининг европалик ҳамкасблари ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллиги кўмагида видео анжуман ташкил этилди.

Унда Европа парламенти аъзолари, Европа ташқи ишлар хизмати вакиллари, Европа Иттифоқининг қўшни мамлакатлар ишлари бўйича Кенгаши экспертлари ҳамда Европадаги етакчи давлатлар, хусусан ҳозирда Европа Иттифоқида раислик вазифасини амалга ошираётган Германия таҳлилчилари иштирок этишди.

Онлайн-мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда «Яхши ҳаёт» ва унга эришиш учун зарур бўлган унинг «таркибий қисмлари» тушунчаларининг Ўзбекистон фуқаролари, энг аввало ёшлари томонидан қабул қилишини масалалари ҳамда шу муносабат билан талаб этиладиган Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигини ривожлантириш йўллари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов тадбирни очиб берар экан, ёшлар сиёсати Ўзбекистонни ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш борасидаги режаларнинг асосини ташкил этишини қайд этди. Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бу борада янги Ўзбекистоннинг ички ва ташқи жиҳатларини қамраб олган чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилди.

Тошкентда қабул қилинаётган чора-тадбирлар Европа эътиборидан четда қолмаяпти, деб ҳисоблайди Европа Иттифоқининг қўшни мамлакатлар ишлари бўйича Кенгаши директори Самюел Вестербе. Унинг қайд этишича, айни пайтда Ўзбекистон чуқур ислоҳотларнинг муҳим босқичидан ўтмоқда. Унинг фикрича, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги Келишув томонлар ўртасидаги ҳамкорликда муҳим битим бўлиши лозим. Шу боис, фуқаролик жамиятлари, инсон салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган алмашинувлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш тузилаётгани савдо муносабатлари ҳамда аҳолининг барча қатламлари ўртасидаги энг яхши ўзаро муносабатларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг директор ўринбосари Санжар Валиев COVID-19 пандемияси шароитида Ўзбекистон ижтимоий сиёсатида амалга оширилаётган муҳим жиҳатлар ҳамда ёшларнинг салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, инқироздан кейинги тикланиш бўйича ҳукуматнинг стратегик қарашларини баён қилди.

Хусусан, эксперт ҳамкорлик қилишда ЕИнинг салоҳияти фойдали роль ўйнаши мумкин бўлган ўзбек ёшларининг таълим ва касбий тайёргарлиги соҳасидаги бир қатор лойиҳавий таклифларни тақдим этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг директор ўринбосари видео анжуман мавзусига тўхталиб, «яхши ҳаёт»ни тушуниш формуласини 2030 йилгача бўлган даврда қабул қилинган БМТ Барқарор ривожланишнинг 17 та глобал мақсадларига эришиш асосида ишлаб чиқишни таклиф этди. У ЕИ нинг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик тўғрисидаги битим чуқур ишлаб чиқилгани, Ўзбекистон Президентининг изчил давом этаётган ислоҳотлари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ҳар томонлама аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шу боис, томонлар ушбу келишувларни изчил амалга оширишга ўтишлари лозим.

Европа парламентининг аъзоси Илхан Кючук Европа Иттифоқининг Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди. У Европа қонунчилик органида Ўзбекистон бўйича махсус маърузачи бўлгани ҳолда, Брюсселнинг Марказий Осиёдаги мақсадлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда эълон қилинган ўзгаришларни изчил амалга ошириш, мамлакатни ЕИ да «ўсиб бораётган шерик» сифатида қабул қилинишига ёрдам беради.

Парламент аъзоси Европада Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар имкониятлар тақдим этибгина қолмай, чақириқларга ҳам тўла экани яхши билишади.

Брюссел бу борада Тошкентни тўла қўллаб-қувватлашга тайёр. ЕИ ҳам юзага келаётган муаммоларни ҳал этишда инсонлар ва уларнинг салоҳияти муҳим аҳамият касб этади, деган фикрни қўллаб-қувватлайди.

Халқаро иқтисодиёт ва дипломатия университети проректори Гулноза Исмоилова ташқи очиқлик сиёсати ва ислоҳотларни амалга оширишда ёш авлоднинг иштирокига эътиборни қаратар экан, ёшлар Ўзбекистоннинг бугуни ва келажаги эканини таъкидлади.

Европа комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Бош директорати вакили Мачей Мадалинский ёшларнинг қарорларни қабул қилиш жараёнларида иштирок этишига қаратилган «Умумий тушуниш йўлида» янги дастурини амалга ошириш бошланганини қайд этди.

Анжуман якунида томонлар келгуси ойларда Ўзбекистон ва Европа парламенти экспертлари ва жамоатчилик вакилларининг чиқишларини ташкил этиш зарурлигини қайд этдилар. Учрашувда шунингдек, мутахассислар томонидан таълим ва кадрларни касбий тайёрлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришда «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Манба