Конференцияда иштирокчилар “Самарқанд декларацияси”нинг аҳамиятига юқори баҳо бермоқда
“Самарқанд декларацияси” беқарорлик ва ноаниқлик ортиб бораётган бир шароитда ривожланишнинг аниқ йўналишларини белгилаб беради”. Хитой жамоатчилик фанлари академияси Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институтининг Марказий Осиё тадқиқотлари бўлими раҳбари Чжан Нин Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТ нинг Самақанд саммити якунларига бағишланган халқаро анжуманда, жумладан, шу фикрни ҳам айтди.Чжан Нин таъкидлашича, саммитда қабул қилинган “Самарқанд декларацияси”да ШҲТнинг халқаро сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик, гуманитар, шунингдек халқаро тартиб ва барқарор ривожланиш концепцияси каби қатор масалалар бўйича ҳар томонлама ёндашуви акс этган.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро институти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий Осиё халқаро институти ва ШҲТ нинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда ШҲТ га аъзо давлатлар, шунингдек, кўплаб ҳорижий мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Франция Венгрия таҳлилий марказларидан 30 дан ортиқ вакил иштирок этмоқда.
Манба