МДҲ Халқаро экспертлар форумининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича веб-сайти ишга туширилди

Яқинда МДҲ Халқаро экспертлар форумининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича https://isf-cis.uz веб-саҳифаси ишга туширилди.

МДҲ Давлат раҳбарларининг йиғилишида ушбу Форумни ишга тушириш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон томонидан илгари сурилган эди. Форум Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро  тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва МДҲ Ижроия қўмитаси  билан ҳамкорликда ашкил қилинмоқда.  

Ташкил қилинган сайт Форумнинг фаолияти бўйича долзарб маълумотлардан тезкор фойдаланиш имкониятини яратади. Бу ерда Форумнинг иштирокчилари, дастури, янгиликлари ва медиатекаси билан танишиш мумкин.    

Эслатиб ўтамиз, 29 июнда  ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича МДҲ Халқаро экспертлар форуми бўлиб ўтади. Ҳамкорлик мамлакатлари экспертлари ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилади, шунингдек ушбу соҳадаги ҳуқуққа зид ҳолатларга қарши кураш бўйича мақбул йўлларни келишиб олади.

Манба