Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига доир навбатдаги онлайн мулоқот ўтказилди

Шу йилнинг 20 августида “АИР да тинчлик ўрнатиш жараёнида Марказий ва Жанубий Осиё ҳамкорлиги” мавзусидаги онлайн-конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Покистон Евроосиё асри институти билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу тадбирда иккала мамлакатнинг “ақл марказ”лари ва тадқиқот тузилмаларининг раҳбарлари ва етакчи экспертлари иштирок этди.

Муҳокаманинг асосий мавзусини Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг АИР да тинч яшаш ва иқтисодий тикланиш жараёнларидаги роли ва саъй-ҳаракатлари, шунингдек трансминтақавий ҳамкорлик истиқболлари ташкил этди.

 

  Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акромжон Неъматов шуни қайд этдики, Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш Марказий ва Жанубий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланиш, трансчегравий ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини тўлиқ ҳажмда амалга оширилишида стратегик аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан, Афғонистондаги кўп йиллик можаронинг салбий оқибатларини ўз бошидан ўтказаётган Марказий ва Жанубий Осий мамлакатлари афғон халқини тинчлик ва фаровонликка интилишини қўллаб қувватлаш мақсадида кучларини бирлаштиришни давом эттириши зарур.

Айни пайтда, А.Неъматовнинг фикрича, Афғонистонда барқарор ривожланишга эришиш жараёнида кенг қамровли ва узоқ муддатли Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим роль ўйнаши мумкин.

Афғонистондаги тинчлик бутун Евроосиё ҳудудини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратади, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришда ижобий туртки бўлади.

Экспертнинг фикрича, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юқори суръати минтақалараро ўзаро боғлиқликнинг катта салоҳиятидан далолат беради. Жумладан, 2016 йилдан бошлаб, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 5 баравар ўсган, Покистондан Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар сони 12 баравар кўпайган, фақат сўнгги 2 йил давомида Ўзбекистонда Покистон сармояси бор корхоналар сони қарийиб 2 баравар – 68 тадан 109 тагача, Ўзбекистон ҳудуд бўйлаб Покистон юкларининг транзити 5 баравар ошган.

А.Неъматов шуни таъкидладики, асосий эътиборни Афғонистон ҳудудида инфратузилмавий, ижтимоий-иқтисодий ва транспорт-логистикага оид умумий хатти-ҳаракатларни амалга оширишга йўналтириш керак, зеро бу ушбу мамлакатнинг узоқ муддатли барқарорлигига ва ривожланишига, Ўзбекистон билан Покистон ўртасида минтақалараро алоқаларни ўрнатишга кўмаклашади.

Афғонистоннинг тинч иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшиши мумкин бўлган асосий лойиҳалар орасида Мозори-Шариф–Қобул–Пешавор темир йўли, Сурхон-Пули-Хумри электр узатиш тармоғининг қурилиши, шунингдек, уларнинг маҳсулотлари Афғонистонга ҳамда бошқа Яқин ва Узоқ Шарқ мамлакатларига чиқарилиши мумкин бўлган “Термиз” ва “Бойсун-Фарм” эркин иқтисодий зоналар ҳудудида қўшма корхоналарнинг ташкил қилиниши кўзда тутилга.

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича жиддий хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлар экан, Евроосиё асри институти президенти Шаҳзод Такалвий шуни алоҳида таъкидладики, Покистонда Президент Ш.Мирзиёевнинг Афғонистонда узоқ муддатли тинчиликка эришиш бўйича ташқи сиёсий ташаббуслари юқори баҳоланмоқда.

Жумладан, покистонлик экспертнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти ташаббусига кўра ташкил қилинган Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси ва унинг натижалари бўйича қабул қилинган декларация халқаро ҳамжамиятнинг афғон инқирозини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларида янги саҳифа бўлиб, шунингдек афғонлараро тинчлик музокараларини ташкил қилишда ҳозирги амалий натижаларга эришишга йўл очиб берди.

Ирфон Такалвий сўзларига кўра, Покистон ва Ўзбекистон – бу Афғонистондаги уруш тўлиқ тўхташи, барқарорлик ва тинчлик ўрнатилиши учун салмоқли сайъ-ҳаракатларни амалга ошираётган икки мамлакатдир. Тинч ва фаровон Афғонистон кенг қамровли, кўп томонлама трансминтақавий ҳамкорликка йўл очиб беради, Жанубий ва Марказий Осиё ўртасида “минтақавий кўприк” бўлиб хизмат қилади. Афғонистонда тинчлик қарор топиши билан, деб таъкидлади Ифрон Такалвий, бутун минтақа савдо алоқалари кенгайтирилиши неъматларидан, одамлараро мулоқотдан, сармоя кириб келиши самараларидан баҳраманд бўлади. Оқибатда минтақа ҳам Осиё, ҳам умуман Евроосиё учун ривожланиш локомативига айланади.

  Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий марказ бўлимининг раҳбари М.Ҳуснитдинова конференция иштирокчилари эътиборини шунга қаратдики, Ўзбекистон томони, мураккаб эпидемиологик вазиятга қарамай, минтақа ва Евроосиё мамлакатларининг минтақавий савдо ва транспорт-логистика алоқаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича умумий хатти-ҳаракатлари тарафдоридир.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара шу йили барча транспорт ташувлари учун очиқ бўлди. Шу туфайли ўзаро савдонинг ижобий динамикаси сақланган, шунингдек Афғонистонга етказиб бериладиган ўта зарур товарлар номенклатураси кенгайди. Жумладан, 2020 йилнинг биринчи ярмида Афғонистон билан товар айланмаси даражаси 24% га ўсди, ва 332,9 млн. долл.ни ташкил этди.

Темир йўлда юк ташиш 50,7% га кўпайиб, 2,20 млн. тоннани ташкил этди. Бу мазкур қўшни давлатнинг нормал ҳаётини таъминлашда муҳим омил бўлди. Покистон томонидан Афғонистон учун транзитнинг муваффақиятли тикланиши шунга умид қилиш имконини берадики, Ўзбекистон ва Покистон Афғонистон ҳудуди орқали савдо ривожланиши ва юклар транзитини жонлантириши мумкин бўлади.

Эксперт таъкидлаганидек, бу бизнинг икки томонлама ҳамкорлигимизни ривожлантиришга, Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга янада самарали жалб қилинишига, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро кенг иқтисодий ҳамкорликни жонлантиришга хизмат қилади.

   Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама чуқурлаштиришни ёқлаб чиқар экан, Покистон глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази Маслаҳатчилар кенгашининг аъзоси Саид Назир Мохманд шуни қайд этдики, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда Термиз шаҳри муҳим ўрин эгаллайди.

Термизнинг ривожланган транспорт-логистик ва савдо-иқтисодий инфратузилмаси, шунингдек унинг қулай географик жойлашуви ушбу шаҳарнинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги истиқболли кўприк сифатидаги аҳамиятини белгилаб берди. Унинг сўзларига кўра, Термиз нафақат ўзбекистонлик тадбиркорлар, балки Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон бизнесменлари учун Афғонистон ва Жанубий Осиёга даровоза бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашишда Покистон ва Ўзбекистоннинг “ишончли ҳамкорлар” сифатида сайъ-ҳаракатларини бирлаштиришнинг аҳамиятини таниқли покистонлик журналист, ВВС шарҳловчиси Тахир Хан ҳам таъкидлади. Унинг айтишича, Исломобод ва Тошкентни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, шунингдек минтақада ўзаро ҳамкорлик воситасида иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича умумий мақсадлар бирлаштиради. Покистон ва Ўзбекистон Афғонистондаги тинчлик жараёни нуқтаи назаридан бир томонма туради. Ҳам Тошкент, ҳам Исломободнинг фикрича, афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди, афғонлараро ярашув жараёни эса ташқи аралашувларсиз ёки босимсиз содир бўлиши керак. 

  Мухаммад Тахир Хан сўзларига кўра, бунда афғонлараро мулоқот иштирокчиларининг аксарияти орасида ушбу мамлакатларнинг обрўси катта.

Умуман олганда, экспертлар шу фикрга келдики, халқаро ҳамжамият ва минтақа давлатларининг хатти-ҳаракатларини бирлаштириш Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суришда асосий омил ҳисобланади. Айни пайтда Афғонистонда тинчлик ўрнатилишида кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлиги муҳим роль ўйнаши мумкин. Шу нуқтаи назардан конференция иштирокчилари Афғонистонда узоқ муддатли барқарорликка ва фарвонликка эришишда, ушбу мамлакатни Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги “ер усти” кўпригига айлантиришда ўзаро сайъ-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигии таъкидлади.

Бўлиб ўтган анжуман Покистоннинг етакч ОАВ да кенг ижобий фикрларни уйғотди. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича навбатдаги Ўзбекистон-Покистон конференциясининг ўтказилишини шарҳлар экан, Покистоннинг етакси «Islamabad Post» нашри шуни таъкидлайдики, ижобий минтақавий ёндашув, ва халқаро террорчиликка қарши курашда умумий хатти-ҳаракатлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш йўлида сақлаб келаётган қатор масалалар ва тўсиқларга энг яхши жавоб бўлади.

Айни пайтда «Diplomatic News Agency» шарҳловчилари шуни таъкидлайдики, Ўзбекистоннинг минтақа билан автомобиль ва темир йўл алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича ташаббуслари, энергия таъминоти лойиҳаларининг илгари сурилиши, гуманитар ёрдам кўрсатилиши ва Афғонистондаги ривожланишга кўмаклашиш қўшни мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига хизмат қилиши билан бирга, трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам кўмаклашади.

Манба