Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти вакиллари ва Дания делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди

0

Жорий йилнинг 27 сентабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ходимлари ва Питер Женсен бошчилигида Даниянинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЙХҲТ) Парламенти Ассамблеясидаги вакиллари делегацияси ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида, хорижий делегация вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан муносабатларга йўналтирилган ташқи сиёсат тамойиллари ва ёндашувлари билан танишдилар.

Шунингдек, меҳмонлар мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган ўзгаришларни юксак баҳолаган ҳолда, Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда давлат бошқаруви, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва экстремизмга қарши кураш борасида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилганини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

Делегация вакиллари "Марказий Осиё минтақасидаги энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи ва бетакрор жуғрофий жойлашувга эга Ўзбекистоннинг Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк вазифасини бажараятганини “ҳамда ислоҳотларнинг мамлакатнинг халқаро майдонда обрўсини оширишга қаратилганини таъкидлашди.

Учрашув якунида, Ўзбекистон ва ЙХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг сезиларли даражада жадал ривожланиб бораятганлигига урғу берилиб, Дания вакиллари икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.