Бугун 18 ноябрь, 1991 йил “Ўзбекистон Репсубликаси давлат байроғи” тўғрисида қонун қабул қилинган кун. Ушбу муҳим сана – қутлуғ кун билан барча ҳамюртларимизни табриклаймиз!
Давлат байроғи мадҳиямиз ва гербимиз билан бирга давлат суверенитети ва мустақиллигининг рамзидир.
Давлатимиз байроғи бугун ва келажагимизнинг ўтмиш билан чамбарчас боғлиқлигини, ўзбек миллатининг буюк маданий ва тарихий қадриятларимизни, бой давлатчилик анъаналарини сақлашга ва уларни ривожлантиришга содиқлигини, халқимиз хақли равишда фахрланадиган ўзбек халқининг тинчлик, хамжиҳатлик ва фаровонликка бўлган абадий интилишини ифодалайди.
Байроғимиз ранглари халқимизга хос олижаноблик, поклик ва саховат ҳамда жасоратни ўзида мужассам этган. Ўзбекистон байроғи абадий ҳилпирасин!