Маълумки, жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан “Қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиёдаги минтақавий экспертлар Кенгашининг биринчи йиғилиши” бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир доирасида хорижий иштирокчилар учун Ватанга қайтарилган фуқаролар билан ишлаш бўйича Учтепа тумани “Қуйи Дархон” маҳалласи тажрибаси намойиш этилди.
Тақдимот халқаро ташкилот раҳбарлари ва хорижий экспертларда катта таассурот қолдирди.
– Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан ишлар менда катта таассурот қолдирди. Ишончим комилки, барча ислоҳотлар ва профилактик ишларнинг муваффақияти фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти билан узвий боғлиқ. Машҳур “еттилик” радикал ғояларга қарши курашиш, аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш ва бошқа муаммоларни ҳал этишнинг самарали тизимидир. Биз бу тажрибани синчиклаб ўрганишимиз керак, – деб таъкидлади БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари В.Воронков “Қуйи Дархон” маҳалласига ташрифи чоғида.
Жорий йилнинг 16 май куни СМТИ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбарияти номидан Учтепа тумани “Қуйи Дархон” маҳалла фуқаролар йиғини “етти”лигига миннатдорлик билдиришди.